Линклар

logo-print

Қозоғистоннинг Актау шаҳридаги норозилик намойиши тарқатилди


Полиция Актаудаги митингни тарқатаётган пайт.

Полиция Актаудаги митингни тарқатаётган пайт.

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида мамлакат парламенти ерни сотишга рухсат берувчи қонунни қабул қилганига норозилик сифатида ўтказилган митинг ҳукумат томонидан тарқатилди.

Намойишчилар шу йилнинг 1 июлидан кучга кирадиган қонунда ерни 25 йилга ижарага бериш тўғрисидаги модда бекор қилинишини талаб қилдилар. Уларга кўра, мазкур модда ернинг сотилишига асос яратади.

Норозилар президент Назарбоевга нисбатан танқидий фикрларни билдира бошлаганидан сўнг полиция уларни майдондан ҳайдаб чиқарган.

Аввалроқ Ақтўбе, Семей ва Атирау шаҳарларида ҳам мана шундай митинглар ўтказилган эди.

Бу норозилик акцияларига Остона расмийларининг жорий йил 1 июлидан 1 миллион 700 минг гектар ер кимошди савдосига қўйилиши ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG