Линклар

Афғонистондаги касалхонни бомбардимон қилган АҚШ ҳарбийларига интизомий жазо берилди


АҚШ ҳарбийлари бомба ташлаган Қундуздаги касалхона.

АҚШ ҳарбийлари бомба ташлаган Қундуздаги касалхона.

Ўтган йили Афғонистондаги касалхонани бомбардимон қилган америкалик учувчиларга маъмурий-интизомий жазо берилди.

Бу ҳақда пайшанба куни АҚШнинг юқори даражадаги расмийларидан бири матбуотга хабар берган.

Ахборот агентликларининг билдиришича, АҚШ ҳарбий раҳбарияти Афғонистондаги касалхона хатолик туфайли бамбардимон қилинган, деган хулосага келган ва америкалик 16 ҳарбийга интизомий жазо белгилаган. Юқори мартабали манба ҳарбийлардан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилмаганини айтган.

АҚШ ҳарбий учувчилари ўтган йилнинг ноябрида Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги касалхоналардан бирига бомба ташлагани оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 42 киши ҳалок бўлган эди.

АҚШ ҳарбий раҳбарияти мазкур воқеа юзасидан олиб борган тергов натижаларини бугун жамоатчиликка эълон қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG