Линклар

Қаршида маҳбусларни қийнагани учун қамалган 13 милиционернинг қамоқ муддатлари қисқартирилди


Қашқадарё вилоят суди маҳбусларни қийноқларга солганликда ва порахўрликда гумонланган 13 нафар милиция ходимининг қамоқ муддатларини камайтирди.

Озодлик радиоси 2015 йилнинг 30 декабрида Қаршида 13 нафар милиция ходими пора олиш, қийноқ ва асоссиз равишда ҳибсда ушлаб туриш каби 11 жиноятда айбдор деб топилиб, узоқ йиллик қамоқ муддатларига ҳукм қилингани ҳақида хабар берган эди.

Қашқадарё вилоят апелляция суди 27 апрель куни мазкур ишни қайта кўриб чиқиб, милиционерларнинг 4 нафарини амнистия билан озод қилди. Қарши шаҳар ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими бошлиғи Акмал Қултоевга нисбатан белгиланган 11 йилллик жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилган. Тезкор вакиллар Жасур Алмардонов ҳамда Жаҳонгир Назаровларга берилган жазо икки йилга камайтирилган.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамият томонидан мунтазам қийноқлар қўлланилувчи давлатлар сирасига киритилиб келинади. 2007 йилда БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Ўзбекистонда маҳбусларга нисбатан қийноқ ва ноинсоний муносабат “кенг тарқалган”, дея хулоса қилган эди.

XS
SM
MD
LG