Линклар

"Паспорт олиш учун учун 100 километр юрамиз"


Ўзбекистон - Красногорск қирликлар макони

Ўзбекистон - Красногорск қирликлар макони

Ассалом алайкум.

Мен Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Красногорск қўрғонида яшайман. Гап шундаки қўрғончамиз биздан 100 км узоқликда жойлашган Ангрен шаҳрига қарайди. Красногорскдан Ангренга боргунча орада Олмалиқ, Оҳангарон ҳамда бир неча ўнлаб қишлоқларни босиб ўтиш керак. Фараз қилиб кўринг, Красногорскда яшаб туриб ЗАГСдан ўтмоқчисиз, биометрик паспорт олмоқчисиз, кадастр масаласи ва шунга ўхшаш яна ўнлаб давлат хизматларини қилиш учун 100 км узоқда бўлган Ангренга сафар қилишингиз керак. Бориб келишингиз учун йўлкирага камида 20 минг сўм кетади. Красногорскдан Ангренга боргандан кўра, Паркентга (20 км) ёки Тошкент шаҳрига (40 км) боришимиз маъқул эмасми?!

Менинг фикримча, Красногорскда кўп муассасалар Ангрен шаҳрига қарайди ва аҳолининг ишини енгиллаштириш учун қўрғонимизни Паркент ёки яқинроқ бошқа туманга бириктириш керак.

Ўзбекистон - Красногорск, 46-ўрта мактаб

Ўзбекистон - Красногорск, 46-ўрта мактаб

Ўзбекистон - Красногорск, Сутни қайта ишлаш фабрикаси (аввал Кончи банкетлар зали бўлган)

Ўзбекистон - Красногорск, Сутни қайта ишлаш фабрикаси (аввал Кончи банкетлар зали бўлган)

Ўзбекистон - Красногорск шифохонаси

Ўзбекистон - Красногорск шифохонаси

Ўзбекистон - Красногорск, "Чотқол" маданият уйи

Ўзбекистон - Красногорск, "Чотқол" маданият уйи

Ўзбекистон - Красногорск парки

Ўзбекистон - Красногорск парки

XS
SM
MD
LG