Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:39

Россиянинг Су-27 учоғи Болтиқ денгизи устида АҚШ разведка учоғи йўлини тўсган


Россиянинг қирувчи учоғи жума куни Болтиқ денгизи халқаро ҳудудлари устида АҚШнинг разведка учоғига жуда яқин масофада ўта хавфли "бочка" манёврини амалга оширган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги мулозимларига кўра, Россиянинг Су-27 қирувчи учоғи АҚШнинг RC-135 разведка учоғига етти ярим метр масофада тумшуғи билан кўтарилиб, орқага шўнғиган.

-Рус учувчисининг нопрофессионал ҳаракатлари деб ҳар икки учоқ экипажи зиён кўриши мумкин эди, - дея билдирди Пентагон мулозими Дэниел Фернандес.

12 апрелда Болтиқ денгизида шунга ўхшаш ҳодиса рўй берганди. Россия ҳарбий учоғи АҚШнинг "Доналд Кук" ҳарбий кемасига яқин масофада учиб ўтганди.

14 апрелда эса Россия учоғи АҚШнинг RC-135 разведка учоғини тақиб қилиб, унинг қанотидан 15 метр узоқликда учиб ўтганди.

XS
SM
MD
LG