Линклар

Қозоғистон кредит рейтинги яна бир поғона пастлади


Fitch Ratings агентлиги рамзи

Fitch Ratings агентлиги рамзи

Дунёдаги энг йирик учта рейтинг агентликларидан бири - Fitch Ratings Қозоғистон кредит рейтинги яна тушганини маълум қилди.

Fitch Ratings тарқатган хабарга кўра, нефть нархларининг арзонлашгани Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган.

Халқаро рейтинг агентлиги Қозоғистон кредит рейтингини "BBB+" дан "BBB"га туширган.

Бу Қозоғистон агентлик белгилаган сармоя рейтингининг энг паст поғонасидан битта юқори поғонага жойлаштирилганини англатади.

Нефть нархлари тушиши ортидан Қозоғистон миллий валютаси - тенге январ ойида долларга нисбатан энг паст кўрсаткични қайд этди.

Ўшандан буён Fitch Ratings​ Қозоғистон рейтинг даражасини уч марта пасайтирди.

Рейтинг агентлигига кўра, 2015 йилда Қозоғистон ҳукумати қарзи мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг 22,1 фоизини ташкил этган.

2014 йилда Остона қарзи Ялпи Ички Маҳсулотнинг 13,9 фоизини ташкил этганди.

XS
SM
MD
LG