Линклар

Туркиянинг жанубида содир этилган портлашда икки полиция зобити ҳалок бўлди


Туркиянинг Ғозиантеп шаҳри полиция бошқармаси яқинида 1 май куни юз берган портлашда икки нафар полиция зобити ҳалок бўлди ва яна 22 киши яраланди.

Dogan ахборот агентлигига кўра, машинага ўрнатилган бомба портлаб кетган.

CNN Turk телевидениеси полиция бошқармаси яқинида портлатилган машина парчалари ва портлаш саҳнига етиб борган тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналарини намойиш қилди.

Ғозиантеп вилояти ҳокими Али Ерлиқоянинг турк матбуотига маълум қилишича, жароҳат олганларнинг тўққиз нафари полиция ходимларидир.

Туркия жанубида жойлашган Ғозиантеп шаҳри Суриянинг "Исломий давлат" назорат қилган ҳудудлари билан чегарадошдир.

Туркия ҳукумати Ғозиантеп шаҳрига минглаб муҳожирларни ерлаштирган.

XS
SM
MD
LG