Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири “Яшин Зона”даги намойишчиларни жазолашга буйруқ берди


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий ҳуқуқ-тартибот идораларига 30 апрель куни Бағдоднинг “Яшил Зона”га бостириб кириб, парламент аъзолари ва полициячиларга ҳужум қилган ҳамда давлат мулкига зарар етказган намойишчиларни жазолашга буйруқ берди.

1 май куни кўплаб намойишчилар парламентни тарк эта бошлаган, аммо юзлаб намойишчилар ҳамон “Яшил Зона”да қолмоқда.

“Яшил Зона” номли ҳудудда давлат идоралари ва хорижий элчихоналар жойлашган.

Баъзи намойишчилар парламент ташқарисида чодирлар қуриб олган.

Ҳудуддаги вазият ҳозирда тинч экани хабар қилинади.

Ал-Абодий буйруғига қарамасдан ҳуқуқ-тартибот идоралари намойишчиларга қарши куч ишлатгани йўқ.

Намойишчилар ҳукуматдан идорий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG