Линклар

logo-print

Брюссел аэропортининг зарар кўрган заллари қисман очилди


"Завентем" аэропорти яна иш бошлади

"Завентем" аэропорти яна иш бошлади

1 майдан бошлаб Брюсселнинг "Завентем" аэропортининг зарар кўрган чиқиш заллари йўловчиларга қисман хизмат кўрсата бошлади.

Аэропорт раҳбарияти уч йўналиш бўйича заллар ишлаётганини маълум қилди.

Айни пайтда аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Йўловчиларга парвоздан уч соат олдин аэропортга етиб келиш сўралган.

"Завентем" аэропортининг учиб кетиш залида 22 март куни икки шахс содир этган интиҳорий ҳужумда 16 одам ҳалок бўлганди.

Айни куннинг ўзида "Маалбек" метро бекатидаги портлашлар оқибатида яна 16 киши ҳалок бўлди.

Портлашлар учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG