Линклар

logo-print

1-май куни Украина ҳукумати тарқатган хабарга кўра, мамлакат шарқида бир украин аскари ўлдирилган ва яна бир неча аскар яраланган.

Расмий Киев ва Украина шарқидаги айирмачилар Пасха ва 1-май байрамлари муносабати билан оташкесимга келишиб олган эдилар.

Келишув 30 апрелга ўтар кечаси кучга кириши лозим эди.

Украина армияси сўзчиси, Олександр Мотузянюкнинг айтишича, айирмачилар армия мавзеъларини ўтган тунда Донецк бўсағалари дохил бир неча нуқтадан нишонга олганлар.

Айирмачилар ахборот агентлиги – Донецк Ахборот Агентлиги хабар беришича, ҳукумат кучлари оташкесимга ўтар кечаси ўт очишни тўхтатмаган.

Украина шарқида икки йилдан буён давом этаётган тўқнашувларда 9300 нафардан кўпроқ одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG