Линклар

logo-print

Анқарада террор ҳаракати уюштирмоқчи бўлган 4 жиҳодчи қўлга олинди


Анқарада 2015 йил 10 октябрдаги террор қурбонларидан бирини дафн этиш маросими.

Анқарада 2015 йил 10 октябрдаги террор қурбонларидан бирини дафн этиш маросими.

"Анадолу” агентлигининг хабар беришича, якшанба куни Туркия пойтахти Анқарада полиция 4 нафар жиҳодчини қамоққа олди.

Полицияга кўра, улар Анқарада ўтадиган 1 май тадбирлари пайтида портлашлар уюштиришни режалаштирган. Қўлга олинганлар Сурия фуқароси экани айтилмоқда.

Анқарада 2015 йилнинг 10 октябрида террорчилар томонидан иккита портлаш содир этилган ва 103 одам ҳалок бўлган эди.

Якшанба куни Туркия жануби -шарқидаги Газиантеп шаҳрида полиция бўлими олдида содир этилган портлашда 2 полициячи ҳалок бўлгани ва 23 одам яралангани хақида хабар берилган эди. Яраланганларнинг 19 нафари полициячилардир.

Туркия хавфсизлик хизмати портлаш “Исломий давлат” гуруҳи томонидан содир этилгани таҳмин қилинаётганини билдирган. Газиантеп шаҳри Суриянинг “Исломий давлат” гуруҳи назоратида бўлган қисми билан чегарадош.

XS
SM
MD
LG