Линклар

Ўзбекистонда биринчи марта "Барҳаёт полк" тадбири ўтказилади


Москвада 2015 йилда ўтган "Барҳаёт полк" тадбирида президент Путин ҳам иштирок этган.

Москвада 2015 йилда ўтган "Барҳаёт полк" тадбирида президент Путин ҳам иштирок этган.

Тошкентда 9 май куни биринчи марта “Барҳаёт полк” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда Москвадаги “Новости” агентлиги тадбирнинг Тошкентдаги уюштирувчиси Глеб Вороновга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлганлар хотирланадиган мазкур маросимни ўтказиш учун Тошкент ҳокимияти рухсат берган.

“Барҳаёт полк” тадбири Россия ташаббуси билан бир қатор давлатларда 2012 йилдан бери ўтказиб келинади. Тадбир иштирокчилари қўлларига Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган қариндошларининг суратларини кўтариб, намойишдан ўтадилар.

“Нуроний” жамғармасининг билдиришича, бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этганлардан 3 минг нафари яшамоқда.

Иккинчи жаҳон уруши жангоҳларида 1 миллион 400 минг ўзбекистонлик жанг қилган эди. Улардан 400 мингдан кўпроғи ҳалок бўлган, 130 мингги бедарак йўқолган.

XS
SM
MD
LG