Линклар

logo-print

Тошкентда православлар Пасхани нишонлади


Пасха дунёнинг 70 давлатида нишонланди.

Пасха дунёнинг 70 давлатида нишонланди.

Ўзбекистонлик православлар 1 май куни Пасха байрамини нишонлади.

1 майга ўтар кечаси минглаб православлар Тошкентдаги Успенск кафедрал черковига йиғилиб, Қуддусдан зиёратчилар олиб келган Муқаддас оловни кутиб олди ва байрамни нишонлади.

Пасха ибодатини Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий олиб борди.

1 май куни дунёнинг 70 мамлакатида православлар Пасха, яъни Исо Масиҳнинг қайта тирилишини байрам қилдилар

Бу йил католиклари ва протестантлар Пасха байрамини, Георгий тақвимига асосланиб, март ойида нишонлашган эди.

XS
SM
MD
LG