Линклар

logo-print

Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар ортидан Украинани танқид қилди


Нурсултон Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз ҳукуматининг ерларни кимошди савдосида сотиш қарори қабул қилинганидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари ўтказилиши ортидан Украинадаги воқеаларни қоралаб чиқди.

Назарбоев 1 май куни сўзлаган нутқида Украинада бирдамлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик йўқлиги сабабли ҳам беқарорлик ҳукм сурмоқда, деган ғояни илгари сурди.

“Собиқ СССРнинг иккинчи йирик давлати бўлган Украина бугунги кунда Қозоғистон иқтисодиётининг ярмига тенг бўлган иқтисодга эга бўлиб қолди”, деди Назарбоев.

1 май куни Қизилўрда ва Жанўзен шаҳарларида ҳукуматнинг ерларни кимошди савдосида сотиш тўғрисидаги қарорига қарши янги намойишлар бўлиб ўтди. Бу намойишлар полиция томонидан тарқатилди.

Бундан аввалроқ Ақтўбе, Семей, Актау ва Атирау шаҳарларида ҳам мана шундай митинглар ўтказилган эди.

Бу норозилик акцияларига Остона расмийларининг жорий йил 1 июлидан 1 миллион 700 минг гектар ер кимошди савдосига қўйилиши ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG