Линклар

Истанбулда 1 май намойишига чиққан 207 киши қўлга олинди


Истанбулда ўтган 1 май намойиши.

Истанбулда ўтган 1 май намойиши.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1 май куни намойишга чиққанлардан 207 нафари турли сабаблар билан ҳибсга олинди.

Истанбулда жорий йилда 1 майни расман Бақирқўй мавзесида нишонлашга рухсат берилган эди. Бироқ намойишчиларнинг бир қисми Тақсим майдонига йиғилган ва рухсат берилмаган намойиш ўтказишга ҳаракат қилган.

Полиция намойишичлардан 207 нафарини ҳибсга олган. Расмий хабарларда айтилишича, намойишчилардан 17 портловчи модда, 40та ёнувчи бутилка, 1 тўппонча, 176 фейрверк, ниқоблар ва ноқонуний чақирқилар ёзилган плакатлар олиб қўйилди.

Туркияда 1 май “Меҳнат ва ишчи байрами” сифатида нишонланади. 1 май куни одамлар фақат ҳукумат белгилаб берган жойлардагина тадбирлар ўтказиши мумкин.

1977 йилнинг 1 майида Истанбулнинг Тақсим майдонида ўтказилган 500 минг одам иштирок этган 1 май намойиши полиция томонидан тарқатилаётган пайтда 34 одам ҳалок бўлган ва 136 одам жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG