Линклар

Саакашвили Одессада фитна уюштирилаётгани ҳақида баёнот берди


Михаил Саакашвили.

Михаил Саакашвили.

Украинанининг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили 2 май куни “мамлакатнинг ташқи ва ички душманлари вилоят ҳудудида фитна уюштиришга тайёргарлик кўраётгани” ҳақида маълум қилди.

1 май куни матбуотга берган суҳбати пайтида Саакашвили бу маълумот Украина миллий хавфсизлик хизмати ва бошқа хизматлар томонидан тақдим этилганини айтди.

Саакашвилига кўра, Одессада фитна уюштиришдан ташқи душманлардан ташқари, Москва билан алоқаси бўлган “коррупционерлар ва маҳаллий мафия” манфаатдордир.

Саакашвили фитна уюштириладиган бўлса ҳуқуқ органларига зиддиятда иштирок этаётган шахсларга ўқ отиш тўғрисида буйруқ берилгани тўғрисидаги маълумотларни рад этди.

Одессада 30 апрелдан 10 майгача ҳуқуқ органлари кучайтирилган тартибда ишлайди. Шаҳарни қўриқлаш ишларига уч минг полициячи, Миллий гвардия ва махсус отрядлар жалб қилинган.

2014 йилнинг 2 майида Одессада “Украина бирлиги учун” ҳаракати ҳамда Майдон ҳаракатига қаршилар ўртасида тўқнашув юз берган эди. Тўқнашув пайтида Касаба уюшмалари уйида ёнғин чиқиб, 40 одам ҳалок бўлган. Шу кунгача ёнғин сабаби аниқланмай қолмоқда.

XS
SM
MD
LG