Линклар

Ироқдаги портлашда камида 32 одам ҳалок бўлди


Ироқда жиҳодчилар тез-тез одамлар гавжум жойларда бомба ўрнатилган автомашиналарни портлатиб туради.

Ироқда жиҳодчилар тез-тез одамлар гавжум жойларда бомба ўрнатилган автомашиналарни портлатиб туради.

Ироқ жанубидаги Самова шаҳрида якшанба куни содир этилган иккита портлашда камида 32 одам ҳалок бўлди, 70дан ортиқ одам яраланди.

Хабарларга қараганда, биринчи портлаш тушга яқин шаҳар марказидаги автобус бекатида содир этилган. Орадан беш дақиқа ўтгач, бекатдан 400 метр нарида яна бир портлаш юз берган.

Портлашлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зимммасига олди. Аввалроқ "Исломий давлат" гуруҳи Ироқ пойтахти Бағдод яқинидаги портлашлар учун ҳам масъул эканини билдирган эди.

30 апрель куни Бағдод яқинида бомба ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG