Линклар

logo-print

Қозоғистон-Россия чегарасида поезд юкхонасига яширинган ўзбек муҳожирлари ушланди


Россиянинг Омск вилоятида, Қозоғистон билан чегарада поезд проводниги купесига яширинган олти нафар ўзбекистонлик қўлга олинди.

CA-News агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон ҳудудидан ўтадиган Белгород-Новосибирск йўналиши бўйича кетаётган поезд “Исилкўл” чегара назорати пунктида текширув ўтказган чегерачилар проводник купесининг юклар бўлимида қоплар орқасида яширинган олти нафар ўзбек муҳожирини топиб олган.

Маълум бўлишича, аввалроқ Ўзбекистон фуқароларига нисбатан Россия ҳудудига киришни тақиқловчи қарор чиқарилган. Қўлга олинганлар устидан ноқонуний миграцияга алоқадорлик бўйича текширув олиб борилаётгани айтилмоқда.

Хабарда яна айтилишича, яқинда Омск вилоятида маҳаллий бозорлардан бирида манекен бўлиб олган 20 нафар нолегал мигрант қўлга олинган. Миграция хизмати ўтказган рейд пайтида улар дўконда сотилаётган кийимларни кийиб, кўргазмага туриб олишган.

XS
SM
MD
LG