Линклар

Ўзбекистон собиқ иттифоқ республикалари орасида доллар курси изчил ўсаётган мамлакатлардан бири деб топилди.

CA-News агентлигининг БелаПАН нашрига таяниб ёзишича, йил бошидан бери Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2809 сўмдан 2899 сўмга кўтарилган, яъни АҚШ валютаси 3,18 фоизга ошган. Тожикистонда бу кўрсаткич 12,58 фоиз, Украинада 4,94 фоиз, Беларусда эса 3,47 фоизни ташкил этган.

Лекин Ўзбекистонда долларнинг қора бозордаги, яъни реал курси бугунги кунда 6500 сўмни ташкил этиши инобатга олинса, Ўзбекистон доллар курси ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллайди. АҚШ валютасининг қора бозордаги нархи жорий йил бошида 5300 сўмни ташкил этган, бу эса ҳозирда 6500 сўмга баҳоланаётган доллар 25 фоизга ўсганини англатади.

Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий ва қора бозор курсидан ташқари биржа курси ҳам бор. Асосан хориждан импорт қилиш билан шуғулланадиган ширкатлар учун мўлжалланган бу курс ҳозирда 8250 сўмни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG