Линклар

"Бин Ладен" операциясини Twitter орқали қайта гавдалантирган МРБ "бачканалик"да танқид қилинди


АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси 2 май куни Ал-Қойда собиқ етакчиси Усама Бин Ладен ўлдирилганига беш йил тўлиши муносабати билан Twitter орқали саҳналаштирган “жонли тивт” сессияси учун танқидга учрамоқда. 2 май куни уюштирилган “жонли твит” воқеаларни “худди бугун рўй бераётгандек” тақдим этди.

Ал-Қойда етакчиси 2011 йилнинг 2 май куни Покистоннинг Абботобод шаҳарчасида маҳаллий вақт билан эрта тонгда АҚШ флотининг махсус гуруҳи операцияси пайтида ўлдирилган эди.

Воқеадан роппа-роса беш йил ўтиб, МРБ махсус операциянинг ҳар бир босқичи рўй берган айни дақиқаларда ўша кунги ҳодисаларни қайта гавдалантирувчи тивт хабарларни, фотоларни илова қилган ҳолда, тарқатиб турди.

Тивтлар орасида Бин Ладен яширинган уйнинг расмлари ҳамда Оқ Уйнинг операцияни бошқариш хонасида Бин Ладен ўлдирилгани тўғрисидаги хабарни эшитган президент Обама ва унинг маъмурияти вакиллари тасвирланган фото ҳам бор эди.

Бу акция танқидчилари Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларда уни “бачкана” ва “уятли”, дея қоралашди.

XS
SM
MD
LG