Линклар

Жон Керри: Россия ва аксил-ИШИД коалиция Сурияда сулҳни қайта жорий қилиш устида ишламоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ва “Исломий давлат”га қарши коалиция вакиллари ўртасидаги музокаралар Сурияда, жумладан Алеппо шаҳрида сулҳнинг қайта жорий этилишини назарда тутувчи “ўзаро англашинув босқичига яқинлашмоқда”, дея баён қилди.

2 май куни Женевада Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр билан учрашув олдидан қилган чиқишида Керри бу масалада “яна бироз ишлаш кераклигини” қўшимча қилди.

Музокаралардан кейин Жубайр билан қўшма матбуот анжуманида гапирган Керри “Сурия кўп жиҳатда ҳамон назоратдан ташқарида”, дея таъкидлади. Ҳукумат кучлари билан исёнчилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзоланмагунча Сурияда легитим тинчлик музокараларини ўтказиб бўлмайди, дея огоҳлантирди Керри.

Жубайр сулҳ бўйича келишиб олинганига қарамасдан Алеппода жангларнинг авж олишини қоралаб, “бу барча гуманитар қонунларга зиддир”, дея таъкидлади. У ўтган ҳафта юзлаб одамнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳаво ҳужумлари учун Сурия Президенти Башар Ассадни айблади. Ассад, деди Саудия расмийси, ё сиёсий битим доирасида истеъфога кетиши керак, ёки куч билан ҳокимиятдан олиниши керак.

Айни пайтда Кремль Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 3 май куни Москвада БМТнинг Сурия бўийча вакили Штеффан де Мистура билан учрашишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG