Линклар

АҚШ Россияни журналист Сергей Резникни зудлик билан озод қилишга чақирди


Ростовлик журналист Сергей Резник.

Ростовлик журналист Сергей Резник.

АҚШ Давлат департаменти сиёсий сабабларга кўра қамалган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган журналист Сергей Резникни зудлик билан озод қилишга чақирди.

Бу ҳақда 2 май куни Вашингтонда Давлат департаменти расмийси Жон Кирби матбуот эркинлиги кампанияси доирасида баёнот берди.

Россиянинг Ростов шаҳридан бўлган журналист ва блогер Сергей Резник 2015 йилнинг январь ойида мансабдор шахсни ҳақорат қилганликда айбланиб 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Ўзига қўйилган айбловларни бутунлай рад этган Резник буни коррупция мавзусида ёзган мақолалари учун қасос, дея баҳолаган.

2013 йил октябрида ростовлик журналист ҳужумга учраган ва қаттиқ калтакланганди. Бироқ ҳужумчилар топилмаган.

АҚШ Давлат департаментининг Сергей Резникни озод қилишга оид чақириғи 3 майда нишонланадиган Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида янгради.

XS
SM
MD
LG