Линклар

logo-print

Тошкентда трамвай ҳаракати бутунлай тўхтатилди


Тошкентда трамвай тарихга айланди.

Тошкентда трамвай тарихга айланди.

2 май куни Тошкентда Бешқайрағоч-Отчопар йўналиши бўйлаб юрган сўнгги трамвай йўналиши ёпилди.

Газета.uz хабарига кўра, душанба куни эрталаб 17-йўналишли трамвайлар ишга чиққан, бироқ вагонлардан бири рельсдан чиқиб кетганидан кейин ҳайдовчиларга депога қайтиш буюрилган. Эрталаб соат 9 да сўнгги трамвай депога қайтган. Бироқ бу ҳақда аввалдан эълон қилинмагани учун, Ўзбекистон нашрлари хабарига кўра, кеча бекатларда трамвай кутган йўловчиларни кўриш мумкин эди.

“Тошкент трамвайи” ширкати вакиллари Ўзбекистон пойтахтида трамвай ҳаракати тўла ёпилганини тасдиқлаганлар.

Тошкентда барча трамвай йўналишлари ёпилиши ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов март ойи бошида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилганди.

Трамвайлардан воз кечилишига бу транспорт турининг самарасизлиги сабаб ўлароқ келтирилган.

XS
SM
MD
LG