Линклар

Жиззахда ИШИДга алоқадорликда айбланиб судланмиш фермер Арамаис Авакяннинг адвокати Олим Қобилов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Пора берганлик) ва 211-моддаси (Товламачилик) бўйича 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Аsia Terra сайти Жиззахдаги ўз манбалари сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Нашрнинг қайд этишича, Олим Қобилов Авакяннинг иккинчи адвокати бўлган. Унинг аввалги адвокати Лайло Абдуллаева махсус хизмат ходимлари томонидан қўрқитилганидан кейин Авакянни ҳимоя қилишдан воз кечган.

Олим Қобиловнинг адвокатлик лицензияси Авакян устидан сўнгги маҳкамага бир неча кун қолганда тўхтатилган, унинг устидан “пора берганлик” ва “товламачилик” моддалари бўйича жиноий иш очилгани учун у ҳукм ўқилган судда иштирок этолмаган.

Армани миллатига мансуб насроний Арамаис Авакян март ойида 7 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. У ИШИДга хайрихоҳ террор гуруҳини тузиш ва ҳамюртларини "Исломий давлат"га йўллашга ҳозирлик кўришда айбланиб судланган. Фермер Авакяннинг судланишига унинг Пахтакор туман ҳокими билан низолашгани сабаб бўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG