Линклар

Тошкент ҳокимияти Ўзбекистонда “Барҳаёт полк” тадбири ўтказилишини рад этди


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтган йили Самарқандда уюштирилган тадбирдан лавҳа, 2015 йил 9 майи.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтган йили Самарқандда уюштирилган тадбирдан лавҳа, 2015 йил 9 майи.

Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ўтказиладиган тадбирлар рўйхатида “Барҳаёт полк” номли акция йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти сайти хабар қилади.

Аввалроқ Тошкентда 9 май куни “Барҳаёт полк” тадбири ўтказилиши ҳақида Россиянинг “Новости” агентлиги тадбир ташкилотчиси Глеб Вороновга таянган ҳолда хабар тарқатганди.

Хабарда айтилишича, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлганлар хотирланадиган мазкур маросимни ўтказиш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти рухсат берган.

Тошкент ҳокимияти маълумотига кўра, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мустақиллик майдонининг Хотира мажмуасида расмий тадбирларнинг бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу кун муносабати билан талаба ва ўқувчи ёшлар “Хотира ва қадрлаш майдони”, Ўзбекистон давлат тарихи музейи, Қуролли кучлар музейи ҳамда “Шаҳидлар хотираси” майдонларигасаёҳат қилишлари ҳам қайд этилган. Шунингдек, Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Авлодлар учрашуви”, “Эъзоз”, “Эҳтиром” ва “Тинчлик дарси” тадбирларини ўтказиш мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG