Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:22

Ўзбекистон пахта экинзорларини 30 ярим минг гектарга қисқартиради


Ўзбекистонда 30 ярим минг гектар сўғриладиган ер пахтадан бўшатилиб, у ерда мева ва сабзавот етиштириш режаланмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисод вазирлиги расмийлари маълум қилди.

Уларга пахтадан бўшаган экин майдонларида аввало сабзавот ва картошка, шулар қаторида, озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экилади, боғ ва узумзорлар барпо этилади.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Москвага сафари давомида ўз мамлакати ғарб санкциялари остида қолган Россияга мева ва сабзавот экспортини оширишга тайёрлигини ваъда қилган эди.

Ўзбекистонда 2020 йилгача пахта хомашёсини етиштириш ва уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага босқичма-босқич қисқартирилади.

Келаси тўрт йил ичида мамлакат картошка етиштиришни 35 фоизга, узум етиштиришни 30 фоизга, сут, тухум ва чорва махсулотлари етиштиришни 70 фоизга оширишни режаламоқда.

XS
SM
MD
LG