Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:00

Қуёш батареяли “Solar Impulse 2” учоғи Аризонага қўнди


Душанба куни Сан Францискодан осмонга кўтарилган “Solar Impulse 2” қуёш батареяли учоғи 16 соатлик парвоздан сўнг Аризона штати Феникс шаҳрига муваффақиятли қўнган.

Учоқ Нью Йоркдан Атлантика океани узра Гиброалтарга тўхтовсиз парвоз олдидан АҚШда яна иккита қисқа масофали учишни амалга оширади.

Қуёш энергияси билан парвоз қиладиган учоқ ер юзини айланиб чиқиш бўйича рекорд ўрнатиш учун икки йил аввал илк парвозни амалга оширган эди.

Ўшанда учоқ Абу-Дабидан Японияга учиб борган эди. Лекин, учоқ парвознинг кейинги босқичида муаммолар пайдо бўлди ва Ҳавай оролларига қўндирилиб, созланди.

Ўтган ҳафтада учоқ Ҳавайдан Сан Францискога учиб келди.

Узунлиги 72 метр бўлган бир ўринли учоқни галма-галдан икки швецариялик экологик Андре Боршберг ва Бертран Пикарлар бошқармоқда. Олдинда уларни Атлантика океани узра парвоз кутмоқда.

XS
SM
MD
LG