Линклар

logo-print

Швециядаги маҳкама ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланган Юрий Жуковскийга нисбатан аввал чиқарилган бир умрлик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.

57 ёшли Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида отиб кетилганди.

37 ёшли Жуковский қотилликда гумонланиб, ўтган йил Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган эди.

Назаров шу кунгача касалхонада кома ҳолатида қолмоқда. Жуковский ўзига қўйилган айбни тан олмасдан келади. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этган.

Ўзбекистон фуқароси бўлган Юрий Жуковский ўтган йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган эди.

XS
SM
MD
LG