Линклар

logo-print

Полиэтилен пакетга “Месси” деб ёзиб олиб суратга тушган ва кейинчалик аргентиналик футболчи Лионел Мессини ўзидан дастхати туширилган футболкани олган афғонистонлик Муртазо Аҳмадий доимий таҳдидлар ортидан оиласи билан Покистонга қочишга мажбур бўлган.

Қариндошларининг айтишича, беш ёшли Муртазо халқаро жамоатчилик эътиборига тушиши ортидан уларни оиласига таҳдидли қўнғироқлар кела бошлаган.

Ота-оналари болани олиб қочишлари хавфи боис Покистонга қочиб ўтган.

Таъкидлаш жойизки, “Барселона” футбол жамоасининг 10 рақами ва “Месси” ёзуви битилган футболкалари оламда энг кўп сотиладиган буюмлардан биридир.

XS
SM
MD
LG