Линклар

logo-print

Толиблар Афғонистоннинг Ўзбекистонга туташ чегара постига ҳужум қилган


Номаълум қуроллилар Афғонистоннинг Ўзбекистонга туташ бўлган Калдор чегара постига ҳужум қилган.

Афғонистон аскарлари бўлган иккита постга душанба куни қилинган ҳужумда ҳеч ким талафот кўрмаган.

Афғон полицияси ҳужум қилганлар толибон жангарилари бўлгани, улар Қундуз вилоятидан келганини тахмин қилмоқда.

Афғонистондаги нотинчлик уни қўшнилари, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистонни ташвишга солиб келади.

Ҳозирда Ўзбекистон ва Туркманистон томонидан Афғонистон чегараси қаттиқ қўриқланаётгани, мамлакат қуролли кучлари жанговор ҳолатга келтирилгани хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG