Линклар

logo-print

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси кекса аёлни ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Қараганда милициясининг 3 май куни маълум қилишича, 1995 йилда туғилган ва Қарағандада 9 ойдан бери яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси 61 ёшли аёлни ўлдириб, унинг уйидан уч банка мураббо, ўнта тухум, ноутбук ва 20 минг танга пулни ўғирлаб чиқиб кетган.

Милициянинг маълум қилишича, ўзбекистонлик кампирнинг невараси билан дўстлашган ва уларнинг уйида бир неча маротаба меҳмон бўлган. Шунинг учун ҳам аёл неварасининг дўстига эшикни қўрқмай очган.

Қўлга олинган ўзбекистонлик онаси ва синглиси уни мунтазам равишда керакли миқдорда пул ишлай олмаганликда айблаб келган. Шунинг учун ҳам у пул топиш учун қотиликка қўл уришга мажбур бўлганини тан олган.

XS
SM
MD
LG