Линклар

Ўзбекистонда уч ойда 178 корхона активлари хусусий секторга сотилди


Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда давлатга қарашли 178 корхона активлари хусусий секторга сотилди. Акциялар сотилишидан давлат бюджетига тушган маблағ миқдори 216 миллиард сўмни ташкил қилди.

Бу ҳақда 3 май куни Ўзбекистон статистика қўмитаси маълумот тарқатди.

Маълумотномада айтилишича, Ўзбекистондаги 6 та йирик акциядорлик жамиятларидаги давлат акцияларининг 15 фоизи ҳам хориж сармоядорларига сотилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари сони 1,8 баробарга камайган, яъни 378тадан 209тага тушиб қолган.

Ўзбекистон статистика қўмитасининг билдиришича, 2016 йилнинг январь, февраль ва март ойларида тадбиркорларга 3 триллион 600 миллиард сўм кредит берилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 773 миллиард сўмга кўпроқдир.

XS
SM
MD
LG