Линклар

Тошкентда "Олтин қалам" мукофоти журналистларга топширилди


Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон матбуотида сўз эркинлиги йўқлигини айтиб келади.

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон матбуотида сўз эркинлиги йўқлигини айтиб келади.

Тошкентда 3 май - Халқаро сўз эркинлиги кунида “Олтин қалам” миллий журналистика мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

ЎзАнинг билдиришича, жорий йилда мазкур мукофот “Тошкент” телеканалига, “Ўзбекистон темир йўллари" ширкати матбуот хизматига, “Жаҳон” ахборот агентлиги фотомухбири Анвар Илёсовга топширилган.

“Олтин қалам” мукофоти 2006 йилда президент Ислом Каримов кўрсатмаси билан жорий этилган эди. Мазкур мукофот ҳар йили Халқаро сўз эркинлиги куни журналистларга топширилади. Бироқ халқаро ҳамжамият Ўзбекистонни сўз экринлиги мавжуд бўлмаган давлатлар қаторига киритиб келади.

XS
SM
MD
LG