Линклар

logo-print

Кертис Скапаротти НАТОнинг Европадаги қўшинлари қўмондонлигига тайинланди


НАТОнинг Европадаги қўшинлари янги қўмондони Кертис Скапаротти.

НАТОнинг Европадаги қўшинлари янги қўмондони Кертис Скапаротти.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер НАТОнинг Европадаги қўшинлари янги қўмондони Кертис Скапароттини таништирди.

Скаппаротти истеъфога чиққан АҚШ генерали Филипп Бридлавнинг ўрнига тайинланган.

Эш Картер 3 май куни Германиянинг Штутгарт шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасида ўтказилган матбуот анжуманида Скапарротини йиғилганларга таништирар экан, Қўшма Штатлар Болтиқбўйи мамлакатлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажаришда собит эканини таъкидлади.

АҚШ мудофаа вазири Германиянинг Литвага аскар жўнатиш режасини қўллаб-қувватлашини билдирди. Мазкур режадан кўзланган асосий мақсад НАТО ва Россия ўртасидаги кескинликнинг кучайиб бораётганидан ташвишланаётган Шарқий Европа давлатларини тинчлантиришдир.

XS
SM
MD
LG