Линклар

ЕИ: Туркияга визасиз режим Украина, Грузия ва Косово билан тенг асосда берилади


Европа Иттифоқини кенгайтириш масаласи бўйича комиссар Йоханнес Хан.

Европа Иттифоқини кенгайтириш масаласи бўйича комиссар Йоханнес Хан.

Европа Иттифоқини кенгайтириш масаласи бўйича комиссар Йоханнес Хан Туркия фуқароларига Украина, Грузия ва Косово фуқарларига нисбатан тезроқ Европа Иттифоқига визасиз кириш ҳукқуқи берилиши тўғрисидаги тахминларни рад этди.

“Биз барча давлатларга тенг муносабатда бўламиз. Бу эса биз Украина, Грузия, Косово ва Туркияга нисбатан бир ҳил методологияни қўллаётганимиздан дарак беради”, деди Йоханнес Хан 3 май куни Озод Европа-Озодлик радиосининг Прагадаги қароргоҳида берган интервьюсида.

Европа Иттифоқи Туркия Суриядан келаётган қочқинларни ўз ҳудудида ушлаб туриши эвазига Анқарага катта миқдорда молиявий ёрдам кўрсатиш ва турк фуқароларига визасиз Европа Иттифоқига кириш ҳуқуқи берилишини ваъда қилган эди.

Туркия 3 май куни Европа Иттифоқининг Шенген ҳудудига кирувчи мамлакатлар фуқаролари учун визани бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG