Линклар

logo-print

Россия Ўзбекистон билан қамоқдагиларни айирбошлаш тўғрисида шартнома имзоламоқчи


Владимир Путин.

Владимир Путин.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакат Адлия вазирлигига ҳукуматнинг Ўзбекистон билан суд ҳукми билан жазога маҳкум этилганларни ўтказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаш ҳақидаги таклифини қабул қилишни топширди.

Бу ҳақда Россиянинг Новости ахборот агентлиги Россиянинг Ҳуқуқий информациялар расмий порталига таяниб хабар қилди.

“Россия Адлия вазирлигига Ўзбекистон томони билан келишувга эришилганидан сўнг, шартнома лойиҳасига РФ ҳукумати маъқуллаган, лекин принципиал аҳамиятга эга бўлмаган ўзгартиришларни киритган ҳолда, Россия номидан имзолаш топширилсин”, дейилган Россия Федерацияси президенти фармойишида.

Ўзбекистон ҳукуматининг бу масаладаги позицияси тўғрисида Новости хабарида ҳеч нарса дейилмаган.

Қиёслаш учун: Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизмати яқинда эълон қилган хабарда айтилишича, кейинги йилларда Ўзбекистон Қозоғистон қамоқхоналарида жазо ўтаётган 643 фуқаросидан биронтасини ҳам қабул қилиб олмаган.

Қозоғистон Республикаси Бош прокурори биринчи ўринбосари Иоган Меркелга кўра, фуқароларини қайтариб олиш таклифи битилган хатларга ижобий жавоб одатда Россия, Қирғизистон, Беларусь ва Украинадан келади.

XS
SM
MD
LG