Линклар

"Боинг"ни уриб туширган "Бук" Россияники бўлганига яна бир далил топилгани айтилди


Украина шарқида уриб туширилган самолёт парчаси.

Украина шарқида уриб туширилган самолёт парчаси.

Bellingcat халқаро тадқиқот гуруҳи 2014 йилнинг июлида Украина шарқида Малайзияга қарашли “Боинг” самолётини уриб туширган “Бук” зенит-ракета комплексининг борт номерини аниқлагани тўғрисида баёнот берди.

Бу ҳақда Bellingcatнинг “Бук 3×2”: йўқолган рақам сири”, деб аталган ва 4 майда эълон қилинган ҳисоботида айтилган.

Bellingcat экспертлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Малайзияга қарашли “Боинг” самолётини уриб туширган “Бук” зенит-ракета комплекси Россиянинг Курск областида жойлаштирилган 53- зенит-ракета бригадаси тасарруфида бўлган.

2014 йилнинг 17 июлида Амстердам - Куала-Лумпур йўналишида парвоз қилаётган Malaysia Airlines қарашли “Боинг” самолети уриб туширилган, учоқ бортидаги 298 киши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG