Линклар

logo-print

Россия Жазони ўташ федерал хизмати украиналик ҳарбий учувчи Надежда Савченконинг жазони ўтажагига Украина кафолат беришини талаб қилмоқда. Шу талаб бажарилган тақдирдагина Савченконинг ҳужжатлари уни Украинага ўтказиб бериш учун судга тақдим этилади. Бу ҳақда номи тилга олинган хизматга таяниб Новости агентлиги хабар қилди.

Яқинда Надежда Савченкога уни Украинага экстрадиция қилиш учун керак бўлган расмий ҳужжатлар тақдим қилинган эди. Бу ҳақда 28 апрель куни унинг адвокати Марк Фейгин маълум қилганди.

Фейгин Савченконинг Россиядан Украинага экстрадицияси бир неча ойга чўзилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

22 март куни Россия суди учувчи Надежда Савченкони Украина шарқидаги урушни ёритаётган икки нафар рус журналисти ўлимида айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этган. Надежда Савченко ўзига нисбатан айбловларни “уйдирилган” деб атаб, уларни тамоман рад қилиб келади.

34 ёшли Савченкони Украинада миллий қаҳрамон ва Қримни тортиб олган Россияга қарши кураш тамсилчиси, деб биладилар.

Аввалроқ Украина президенти Петро Порошенко Савченкони Донбассда асир олинган рус аскарларига алмаштириш борасида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан келишувга эришгани ҳақида билдирганди.

XS
SM
MD
LG