Линклар

Россия 28 апрелда космосга чиқарган сунъий йўлдош йўқолиб қолди


Восточний космодроми

Восточний космодроми

Россиянинг Восточний космодромидан 28 апрелда "Союз-2.1а" ракетасида фазога олиб чиқилган космик сунъий йўлдош алоқага чиқмади.

ТАСС ахборот агентлиги билан суҳбатда Россиянинг ракета саноатидаги манбаSamSat-218 сунъий йўлдоши иш режимига ўтмаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Айтилишича, тегишли муассасалар сунъий йўлдош билан алоқа ўрнатиш уринишларини тўхтатиб, уни йўқолган, деган қарорга келиши мумкин.

"Союз-2.1а" ракетаси фазога яна иккита йўлдош олиб чиққан.

Ракетани учиришга дастлабки уриниш 27 апрелда амалга оширилган эди. Бироқ старт берилишига бир ярим дақиқа қолганда аппаратда носозлик аниқланиб, парвоз бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG