Линклар

Ўзбекистонлик йигит икки бармоғида тортилиш бўйича дунё рекордини ўрнатди


Generic -- Guinness World Records logo

Generic -- Guinness World Records logo

37 ёшли Жамшид Тўраев иккинчи марта дунё рекордини қайд этди. Бу ҳақда Гиннес рекордлари сайти хабарига таяниб, uz24.uz сайти хабар қилди.

Айтилишича, Жамшид Тўраев бир дақиқа ичида икки бармоғида 19 марта тортилган. Тўраев аслида 25 марта тортилган бўлсада, лекин қўйилган талабларга жавоб бермаганлиги сабабли 6 мартаси ҳисобланмади, дейилади хабарда.

Ўзининг рекордни рўйхатга олиш талабномасида хабар қилишича, у икки бармоғида тортилиш билан беш йил давомида шуғулланиб келади. Жамшид Тўраев маълумоти бўйича - ҳуқуқшунос.

Бу 37 ёшли спорт ташаббускори ҳисобидаги иккинчи рекорд ҳисобланади. Жамшид Тўраев 2015 йилнинг май ойида бир дақиқа ичида 23 марта орқа томондан турникда тортилиб рекорд ўрнатган эди.

XS
SM
MD
LG