Линклар

Ўзбек расмийлари ноқонуний текширувлар 91 фоизга қисқарганини иддао қилмоқда


Ўзбекистон Адлия вазирлиги, 2016 йил биринчи чораги якунларига кўра, ноқонуний текширувлар кўлами ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91 фоизга, текширув тартибини бузиш ҳолатлари эса 58 фоизга қисқарди, деган хулосага келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар қилади.

Агентлик хабарига кўра, қонун бузилиши ҳолатларини ўрганиш чоғида вазирлик ва идораларга 1784 та тақдимнома киритилган, давлат идораларининг 614 та ноқонуний қарори бекор қилинган. Судларга киритилган 20 миллиард 600 миллион сўмлик даъво аризалари қондирилган.

XS
SM
MD
LG