Линклар

АҚШ ва Россия Ҳалабда жанглар тўхтатилиши ҳақида келишиб олди


Суриянинг Ҳалаб шаҳри, 2016 йил 2 майи.

Суриянинг Ҳалаб шаҳри, 2016 йил 2 майи.

АҚШ ва Россия Сурияда сулҳ муддатини чўзиш ва тўқнашувлар содир бўлаётган Ҳалаб вилоятида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш юзасидан ўзаро келишиб олди. АҚШ Давлат департаменти бу борадаги баёнотида Москва ва Вашингтон биргаликда янги шартномага риоя этилишини мониторинг қилишни кучайтириши айтилган.

Ҳужжатда Россия Сурия президенти Башар Ассадга босимни икки баробар кучайтириши лозимлиги урғуланади. Ўз навбатида, АҚШ мухолифат кучларига таъсир кўрсатишга ваъда қилади. Жорий йил февраль ойида Россия ва АҚШ вакиллари иштирокида оташкесим битими тузилган, бироқ уни турмушга татбиқ этиш катта қийинчиликлар туғдирмоқда.

Суриянинг асосий тижорий шаҳарларидан бири бўлган Ҳалабда, дипломатларнинг уринишларига қарамай, икки ҳафтадан буён кенг кўламли жанговар ҳаракатлар тинмаяпти.

Яқин орада БМТ Хавфсизлик кенгашининг Суриядаги вазиятга бағишланган мажлиси бўлиб ўтиши керак. Оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқ фаоллари хабарига кўра, Ҳалабнинг ҳукумат кучлари назорат қилаётган ҳудуди исёнчилар томонидан ўққа тутилиши натижасида 4 май куни уч киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG