Линклар

Қозоғистонда “ер масаласи” бўйича норозилик чиқишлари авж олмоқда


Уральск шаҳридаги митингдан лавҳа, 2016 йил 4 майи.

Уральск шаҳридаги митингдан лавҳа, 2016 йил 4 майи.

Май байрами кунлари Қозоғистоннинг турли шаҳарларида расмийларнинг чет элликларга ер сотиш ёки ижарага бериш режасига қарши рухсат этилмаган митинглар давом этди.

Шундай стихияли митинглардан бири 4 май куни Уральск шаҳридаги марказий майдонда ўтказилган.

1 май куни Қизилўрда шаҳрида ўтказилган митингга 500 дан одам йиғилиб, расмийлардан ер билан манипуляция қилишни тўхтатишни талаб қилганлар. Йиғилганларни ички қўшин аскарлари ўраб олган. Кейинроқ полиция одамларни майдондан сиқиб чиқариб, митингни тарқатиб юборган.

Жанаўзен шаҳридаги митинг эса тинч ўтган, йиғилганлар олдига шаҳар ҳокими, прокурор ва полициячилар келган.

Ақтўбе шаҳрида норозилар иккинчи бор митинг уюштирмоқчи бўлган, бироқ расмийлар шаҳарнинг марказий майдонига сув пуркагичларни келтириб қўйганлар. “Республика” нашри хабарига кўра, бу ерда ўнлаб одам қўлга олиниб, маъмурий жазога тортилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида, 27 апрель куни Семей ва Ақтўбеда, 28 апрель куни эса Ақтауда “хорижликларга ер сотилишига қарши” рухсат этилмаган оммавий митинглар бўлиб ўтганди. Бундай норозилик намойишларини уюштириш уриниш пойтахт Остона ва Олмаотада ҳам кузатилган.

Норозилик намойишларига қозоқ расмийларининг жорий йил 1 июлидан экин экиладиган 1 миллион 700 минг гектар ер кимошдига қўйилиши ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 26 апрель куни ер сотилиши масаласини чайқов қилаётган провокаторлар “фош қилиниши ва жазога тортилиши лозим”лиги ҳақида билдирганди.

Расмийларнинг таҳдидларига қарамай, мухолифат ер масаласи бўйича 21 май куни умуммиллий митинг уюштирмоқчи.

XS
SM
MD
LG