Линклар

Қирғиз делегациясининг Тошкентдаги ШҲТ саммитида иштирок этиш масаласи очиқ қолмоқда


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон делегациясининг шу йил июнида Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш масаласи очиқ қолмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россиянинг “Интерфакс” агентлигига маълум қилган.

“Ҳаммасини вақт ва вазият кўрсатади. Умид қиламанки, қўшни мамлакат чегаранинг келишилмаган участкасида бундан буён бирор ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этмайди”, деди Алмазбек Атамбаев.

18 март куни Қирғизистон жанубидаги Ахси туманига қарашли Чаласарт участкасига Ўзбекистон 40 чоғли аскар ва ҳарбий техника киритганди. Бунга жавобан Қирғизистон ҳам шунча аскар ва техника киритган. Орадан 8 кун ўтгач, музокаралардан сўнг Ўзбекистон ўз аскарларини Чаласартдан олиб чиқиб кетган.

XS
SM
MD
LG