Линклар

АҚШ: Трампнинг сўнгги рақиби президентлик пойгасини тарк этди


Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига собиқ номзодлар Жон Кейсик (ў) ва Тед Круз (ч).

Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига собиқ номзодлар Жон Кейсик (ў) ва Тед Круз (ч).

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Жон Кейсик президентлик пойгасидан чиқиб кетди, бу эса Дональд Трампни мазкур партиядан президент сайловида муҳтамал номзодга айлантиради.

Ўз қарорини Кейсик Оҳайо штатида эълон қилди. Айнан шу штатда у Трампни анча ортда қолдириб кетганди.Шунга қарамай, бу ғалаба Кейсик учун Трамп билан курашда бурилиш ясай олмади.

Кейсик эълонидан бир кун аввал Трампнинг асосий рақибларидан бири техаслик сенатор Тед Круз сайлов пойгасини тарк этишини билдирганди.

XS
SM
MD
LG