Линклар

logo-print

Туркия Бош вазирининг ўз истеъфосини эълон қилиши кутилмоқда


Довутўғли президент Эрдўғон билан ораларида кучайган зиддият ортидан истеъфо беришга қарор қилган.

Довутўғли президент Эрдўғон билан ораларида кучайган зиддият ортидан истеъфо беришга қарор қилган.

Бугун Туркия Бош вазири Аҳмат Довутўғлининг ўз лавозимига истеъфо беражагини эълон қилиши кутилмоқда.

Маҳаллий ва Ғарб матбуотига кўра¸ президент Ражап Тоййип Эрдўғон билан юзага чиққан сиëсий зиддият ортидан Довутўғли ҳукуматдан кетишга қарор қилган.

Узоқ вақт яқин иттифоқчи бўлиб келган иккала сиëсатчининг чоршанба куни узоқ чўзилган музокаралари давомида томонлар муросавий ечимга кела олмаган.

Ғарбда ислоҳотчи сифатида обрў қозонган Аҳмат Довутўғлининг ҳокимиятдан кетиши Анқаранинг ЕИ ва АҚШ билан муносабатларида янги мураккабликлар юзага чиқариши мумкин.

Мустақил таҳлилчилар¸ Довутўғлининг истеъфога кетиш қарорини¸ президент Эрдўғоннинг Туркия ҳаëтида тобора якка ҳокимга айланиб бораëтгани¸ танқид ва ўзгача фикрни қабул қилмай қолганининг яна бир натижаси сифатида талқин этмоқдалар.

XS
SM
MD
LG