Линклар

2016 йилнинг уч ойида ўзбек иқтисодига 732 миллион доллар сармоя кирган


Ўзбекистон ҳукумати хориж сармоясини жалб қилиш мақсадида мамлакатдаги қатор давлат корхоналарини сотувга қўйган.

Ўзбекистон ҳукумати хориж сармоясини жалб қилиш мақсадида мамлакатдаги қатор давлат корхоналарини сотувга қўйган.

Ўзбекистон Иқтисодиëт вазирлигининг маълум қилишича¸ 2016 йилнинг биринчи чорагида мамлакатга киритилган хориж инвестициялари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 фоизга ошган ва 732 миллион АҚШ долларидан ошган.

Вазирликка кўра¸ бу сармояларнинг 563 миллион доллари тўғридан-тўғри киритилган чет эл инвестицияларидир.

Расмий баëнотда¸ ҳукуматнинг инвестицион дастури доирасида 2016 йил бошидан бери 368 та сармоя лойиҳаларини амалга оширишга киришилгани ва умумий қиммати 76¸4 миллион долларлик 12 та йирик ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилгани айтилади.

XS
SM
MD
LG