Линклар

Россияда сохта ҳужжат тайëрлашда айбланаëтган ўзбекистонлик ҳибсга олинди


Сохта ҳужжатлар тайëрлаш билан шуғулланганликда гумонланиб¸ Россия федерацияси ҳудудида қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Москва ташқарисида қўлга олинди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича бошқармаси¸ қўлга олинган 23 яшар шахснинг исми-шарифини ҳозирча очиқламади.

Агар Ўзбекистон фуқаросига қўйилаëтган айб судда ўз тасдиғини топса¸ у икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG