Линклар

logo-print

Ҳарвард университети яна дунëнинг энг обрўли ўқув даргоҳи деб топилди


Ҳарвард университети дунëнинг энг бой ўқув даргоҳларидан бири ҳисобланади.

Ҳарвард университети дунëнинг энг бой ўқув даргоҳларидан бири ҳисобланади.

Британияда чиқадиган Times Higher Education нашри ўтказган World Reputation Ranking глобал сўрови хулосасига кўра¸ АҚШдаги Ҳарвард университети яна бир бор жаҳондаги энг обрўли университетлар рейтингининг 1-поғонасига қўйилди.

Ҳарвард университети макур рейтингдаги биринчиликни йиллардан бери сақлаб келмоқда.


Энг обрўли университетлари рўйхатининг 2-3 поғоналарига АҚШдаги яна иккиўқув даргоҳи – Массачусет технология институти ва Стэнфорд университети қўйилди.


Британиянинг қадимий Кембриж ва Оксфорд университетлари мазкур рейнингнинг 4-5-ўринларини эгаллади.


Жаҳондаги обрўли университетлар юзлигига Россиядаги уч ўқув юрти – Ломоносов номидаги Москва давлат университети¸ Санкт-Петербург давлат университети ва Москва физика-техника институти ҳам кирди.
Марказий Осиëнинг бирор университети жаҳондаги обрўли ўқув даргоҳлари рўйхатидан жой ола олмади.


World Reputation рейтинги олий ўқув юртлари ўқитувчи-тадқиқотчилари орасида ўтказиладиган сўров хулосасига кўра тузилади.


Ўз соҳаларида сабоқ бериш ва тадқиқот олиб бориш бўйича дунëдаги энг яхши 15 университетни санаш сўралган бу йилги сўровда 133 давлатдаги 10 мингдан ошиқ одам иштирок этди.

XS
SM
MD
LG