Линклар

Москвада таниқли журналист, “Янгиликлар Миллий хизмати” ахборот агентлиги муҳаррири Александр Рубцов ваҳшиёна ўлдириб кетилди.

5 май куни тарқатилган хабарларда айтилишича, 35 ёшли Рубцовнинг жасади 3 май куни ўз уйида топилган. Рубцов танасининг етти жойига пичоқ урилган ва у қаттиқ калтакланган. Рубцовнинг уйидан қимматбаҳо буюмлар олиб чиқиб кетилган.

Александр Рубцовнинг ҳамкасблари унинг ўлдирилишига касбий фаолияти сабаб бўлмаган, деган тахминни билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG